Франциянинг «Сент-Этьен» клуби «Болонья»дан ижарага олинган яримҳимоячи Антони Мунье билан хайрлашди.

Жамо бош мураббийи Кристоф Галтье 3 кун олдин жамоа сафига келиб қўшилган 29 ёшли футболчини «Тулуза» билан ўйинга заявка қилмаган ва уни ортга қайтариб юборишга мажбур бўлган.

L’Equipe нашри хабарига кўра, Мунье клубнинг ашаддий душмани бўлмиш «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади ва у бу жамода 2 мавсум ўйнаган. Мухлислар эса унинг ташрифидан норози бўлиб, унга нисбатан душманларча муносабатда бўлишларини эълон қилишганди.