Шошилинч: Канада масжидларидан бирида юз берган отишмада 5 киши ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон 30 Январь 2017 6215
Photo: Twitter/@alexduval88

Канаданинг Quebec шаҳридаги масжидда содир этилган отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Қуролли ҳужум кечки ибодат вақтида амалга оширилган. Бу ҳақда масжид раҳбари журналистларга маълум қилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. 

Воқеа маҳаллий вақт билан якшанба 29 январь кечки 20:00 атрофида рўй берган.

Аввалроқ, Reuters агентлигига маълум қилган гувоҳнинг сўзларига кўра, 3 кишига яқин қуролланган киши Quebec шаҳридаги Ислом маданият марказига келиб ўт очган. Бу вақтда масжид ичида 40 нафарга яқин киши бўлган. Фожиа ўрганилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар