НАТО бош котиби Йенс Столтенберг BBC телекомпаниясига берган интервьюсида баёнот беришича, альянс НАТОнинг шарқий қаноти учун РФнинг бевосита таҳдидини кўрмаяпти. 

"Биз анча қатъиятли Россияни, сезиларли ҳарбий кучлар тўпланишини кўрмоқдамиз, аммо бевосита таҳдидга гувоҳ бўлаётганимиз йўқ. НАТО бунга олдиндан жавоб берди. Шунинг учун, биз ташкилотнинг шарқий ҳудудларига биринчи маротаба ҳарбийларни жойлаштирдик", — деган Столтенберг HARDtalk дастури бошловчиси билан суҳбатда. 

"Биз Россия билан зиддиятга боришни, янги совуқ урушини хоҳламаймиз. Шу боисдан ҳам биз куч ҳамда мулоқот учун очиқ каналлардан баробар фойдаланмоқдамиз", — деган Столтенберг.

Эслатиб ўтамиз, НАТОнинг 2016 йил июль ойида Варшавада бўлиб ўтган саммитида альянснинг "шарқий ҳудудларини мустаҳкамлаш"га қарор қилинган эди. Шу муносабат билан, Литва, Латвия, Эстония ва Польшада кўп миллатли халқаро батальонларни жойлаштиришга келишиб олинди.