АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги ўз саҳифасида АҚШ муҳожирлик сиёсатини кучайтирувчи фармон ҳақида аввалдан хабар қилмаганига изоҳ берди.

«Тақиқ ҳақида бир ҳафта аввал маълум қилинганда, «ёмонлар» мамлакатимизга ҳафта давомида ёғилиб келишарди. Ён-атрофда ёмон «йигитлар» кўп», - деб ёзган у.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти якшанба куни қочқинларни қабул қилиш ва аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган етти давлат фуқароларини мамлакат ҳудудига киритмаслик бўйича чекловни бир қадар юмшатгани ҳақида хабарлар тарқади. Бу нуфузли республикачилар томонидан танқид тошлари отилгач, қолаверса, кўчалардаги минглаб америкаликлар қатнашган норозилик намойишлари фонида юз берди.