Туркия ва Исроил 6 йилдаги илк сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказадилар

Жаҳон 30 Январь 2017 2561

Туркия ва Исроил ўртасида 2010 йилда бошланган ўзаро муносабатлардаги нифоқдан кейинги биринчи турк-исроил маслаҳатлашувлари 1 февралда Анқарада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, Туркия  делегациясига ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси Умит Ялчин, Исроил делегациясига эса Исроил ташқи ишлар вазирлиги бош директори Юваль Ротем бошчилик қилади. Бундан ташқари, Туркия ҳукумати аъзоларидан бири шу ҳафтада Исроилга ташриф буюради.

Исроил ва Туркия "Эркинлик флотилияси" воқеаси юз бериши – 2010 йилда Исроил "коммандоси" томонидан Ғазо сектори қамалини ёриб ўтиш учун кетаётган кемаларнинг қўлга олиниши ва 9 нафар туркнинг ҳалок бўлишидан кейин ўз элчиларини чақиртириб олган.    

Ихтилофни енгиш учун давлатларга 6 йил талаб қилинди. Муносабатларнинг нормаллаштирилиши ҳақидаги келишувда элчиларнинг қайтарилишидан ташқари, турк фуқароларининг ўлими учун 20 млн доллар товон пули тўлаш, исроиллик ҳарбийлар ва сиёсатчиларни бўлган воқеа юзасидан суд томонидан тақиб қилинишини бекор қилиш кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар