АҚШ сенати халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси президент Дональд Трампнинг Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш имконини чекловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда қўмита раиси Боб Коркер маълум қилди.

"Биз бундай нарсани муҳокамага қўйишимиз мумкин", - дея маълум қилди сиёсатчи журналистларнинг бундай қонун ҳақидаги саволига жавоб берар экан.

Коркернинг қўшимча қилишича, қўмита бундай ҳужжатни "яқин орада" муҳокама қилиши мумкин.

Дональд Трамп бир неча бор Россия билан муносабатларни яхшилаш режалари борлиги ҳақида айтиб ўтган. АҚШ президентининг сўзларига кўра, бу ҳар икки томон учун манфаатли.

Америка ОАВ ўтган ҳафта Трамп маъмурияти киритилган санкцияларни бекор қилувчи фармонни тайёрлаб қўйгани ҳақида хабар берди. Шундан сўнг президент маслаҳатчиси Келлианн Конуэй бу масала муҳокама қилинаётганини тасдиқлади.