Буюк Британияда депутатлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Бирлашган Қиролликка давлат ташрифи бекор қилиниши талаб қилинган петиция 1,7 млн имзо тўплагандан кейин 20 февралда бу масала юзасидан дебат ўтказадилар. 

Шунингдек, дебатларда Трамп ташрифи қўллаб-қувватланган петиция ҳам муҳокама қилинади. Бу петиция 100 мингдан кўпроқ имзо тўплаган. 

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Британия ва АҚШ бирга ишлашда давом этишлари кераклигини айтган ва Трампнинг Британияга келиши таклифи кучда қолишини тасдиқлаган.