Эрон Трамп фармонига жавобан америкаликларга виза беришни тўхтатади

Жаҳон 31 Январь 2017 4385

Расмий Теҳрон маъмурияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармонига жавобан америкаликларга виза беришни тўхтатади. Трамп етти мусулмон мамлакат, хусусан, Эрон фуқароларига виза бериш ва мамлакатга киришни вақтинча  тақиқлаган эди. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф франциялик ҳамкасби Жан Марк Эйро билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида шундай баёнот берган. 

Бироқ, унинг сўзларига кўра, бу қоидаларга истисно киритилиши мумкин. "Агар шундай бўлса, дастлаб Эрон ТИВ кўриб чиқади, сўнгра қарор қабул қилинади", — деб қўшимча қилган вазир. 

Ўтган ҳафтада Дональд Трамп қочқинлар киришини 120 кунга, суриялик қочқинларни номаълум муддатга киритишни тақиқлаш ҳамда АҚШга кириш тартиб-қоидаларини ўзгартириш тўғрисидаги фармонини имзолаган эди. Унга мувофиқ, Сурия, Эрон, Ироқ, Яман, Судан, Сомали ва Ливия мамлакатлари фуқаролари 90 кун муддатга Қўшма Штатларга кира олишмайди. 

Трампнинг миграция фармони АҚШ ҳамда жаҳон ҳамжамиятида турли қарашларга сабаб бўлди. Хусусан, АҚШ Демократик партиясининг сенатдаги аъзолари фармон ижросини тўхтатишга имкон берувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киритишни режалаштирган. Америк штатларининг 15 нафар бош прокурорлари фармонни "ноқонуний" деб баҳолаган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар