Эрон Трампнинг муҳожирлик сиёсатига нисбатан жавоб чораларини қўллайди

Жаҳон 31 Январь 2017 4571
Фото: Fotolia

Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик сиёсатига қарши жавоб чораларини қабул қилади. Бу ҳақда Mehr агентлиги Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Баҳром Ҳошимийга асосан хабар берди.

Дипломат сўзларига кўра, ҳамкасблари Эроннинг бутун дунёдаги элчиларига юбориладиган махсус йўриқнома тайёрлашган.

«Бу йўриқномалар хорижда истиқомат қилувчи ва айниқса АҚШда қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли бор эронликлар шарафи ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳақида», - дея таъкидлаб ўтди у.

Аввалроқ Трамп фармонига кўра АҚШ ҳудудига Сурия, Яман, Судан, Ливия, Сомали, Ироқ ва Эрон фуқароларининг киришига чеклов қўйилганди. Кейинчалик Ироқ парламенти ҳам Трампнинг муҳожирлик сиёсатига нисбатан жавоб чораларини қабул қилишга овоз берди.

Кўпроқ янгиликлар