2017 йилнинг 24-25 январь кунлари Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туман марказларида Давлат солиқ инспекциялари ҳамда ҳудудий суд ижро бўлимлари билан ҳамкорликда солиқ қарздорлиги ҳисобига мусодара қилинган мол-мулклар савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада, савдо ташкилотлари томонидан жами 25 турдаги мол-мулк, жумладан, автотранспорт воситалари, телевизор, музлаткич, кондиционер, тикув машинаси, барча ёшдаги аёллар ва эркаклар кийимлари ва бошқа маиший жиҳозлар арзонлаштирилган нархларда савдога қўйилди.

Маълумотларга кўра, бундай ярмаркалар доимий ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, навбатдагиси  4-5 февраль кунлари вилоятнинг барча туман (шаҳар) марказларида бўлиб ўтади.