Исландиялик таэквондочи Мейсам Рафиеининг маълум қилишича, у туғилган юрти туфайли АҚШга киритилмаган. Хабарларга кўра, Мейсам асли эронлик бўлиб, Исландияда фаолият юритади ва истиқомат қилади ҳамда ушбу мамлакат фуқаролигига эга. 

«Мен Исландия терма жамоаси сафида АҚШ очиқ чемпионатида иштирок этиш учун Исландия паспорти билан йўл олган эдим. Бироқ, менинг Эронда туғилганлигим туфайли рухсат беришмади», — деган Рафиеи Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлат раҳбари Дональд Трампнинг фармонига кўра, Сурия, Эрон, Ироқ, Яман, Судан, Ливия ва Сомали фуқароларига АҚШга киришлари учун 90 кунлик чеклов жорий қилинган.