Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда «Қашқадарё» газетаси хабар берди.

Сессияда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туманнинг кўпмиллатли халқи, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Жавлиев Ғайрат Чориевич Муборак тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Туманни бир неча йиллардан буён бошқариб келган Аллақулов Панжи Эгамбердиевич эса ҳоким вазифасидан озод этилди.