Қозоғистонда янги миллий компания яратилади

Жаҳон 31 Январь 2017 3973
ФОТО NEWVZ.RU

Қозоғистонда инвестициялар билан шуғулланувчи янги миллий компания яратилади. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов маълум қилди, деб хабар бермоқда NewTimes.kz ахборот агентлиги. 

Сулейменовнинг айтишича, президент танқиди ўринли деб қабул қилинган, чунки Қозоғистонда ҳозирда инвестицияларни жалб қилиш билан бир неча ташкилот шуғулланмоқда.     

"Шу муносабат билан президент томонидан аниқ топшириқ – "ягона дарча" тамойили асосида ишловчи ягона миллий компанияни ташкил қилиш вазифа қилиб берилди", деб маълум қилди Сулейменов. 

Сулейменовнинг таъкидлашича, Қозоғистонда инвестицион муҳитнинг яратилиши нафақат миллий иқтисодиёт вазирлиги, балки бутун ҳукуматнинг вазифасидир.

"Инвестицияларни жалб қилиш – бу инвесторни қўлидан тортиб олиб келиш эмас, балки яхши инвестицион ва бизнес-муҳитни яратиш демакдир", деб таъкидлаб ўтди вазир.  

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар