Март ойида Тошкентда қурилиш ва интерьер бўйича кўргазма бўлиб ўтади

Ўзбекистон 31 Январь 2017 4120
Фото: Uzdaily

1-3 март кунлари Тошкент шаҳрида 18 маротаба Ўзбекистоннинг қурилиш ва интерьер бўйича энг муҳим кўргазмаси - UzBuild 2017 бўлиб ўтади.

Ҳар йили экспозиция қуйидаги бўлимларда маҳсулот ва хизматларни тақдим этади: Қурилиш материаллари; Интерьер ва дизайн; Архитектур ва манзарали нур; Электрика; Деразалар, Эшиклар, Фасадлар; Керамика ва пардозлаш тошлари; Асбоблар ва Маҳкамлаш материаллари, махсус бўлим – BuildTech, ҳамда кўргазманинг янги бўлими – Кўчмас мулк.

Мавзуни тўлиқ ва батафсил тақдим этиш мақсадида асосий қурилиш намойиши билан бир вақтда Мебел саноати ва ишлаб чиқариш технологияларининг ягона Халқаро кўргазмаси – MebelExpo Uzbekistan, ҳамда Aqua-Therm Tashkent ўтказилади, улардаги бўлимлар: Иситиш, Ҳавони тозалаш, Сунъий иқлим ҳосил қилиш, Сув таъминоти, Сантехника, Сунъий ҳовузлар, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича технологиялар ва Қайта тикланувчи энергия манбалари.

Ўтган йили экспозиция доирасида жаҳоннинг 24 мамлакатининг 285та компанияси тақдимотлари ўтказилганди. Кўргазмада хорижий иштирокчилар улуши 70 фоизни, маҳаллий компаниялар улуши эса 30 фоизни ташкил этди. Кўргазмаларга дунёнинг 26 мамлакатидан 11 781 нафар мутахассис ташриф буюрганди.

Ўзбекистоннинг қурилиш бозорида ўзини танитиш истагида бўлаётганлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Бугунги кунда ўз иштироклари ҳақида дунёнинг 20 мамлакатини 300дан ортиқ компаниялари эълон қилдилар. Германия ва Бирлашган Араб Амирликлари экспонентлари ўзларининг миллий гуруҳларини тақдим этади.

Тадбирлар ташкилотчилари- ITE Uzbekistan кўргазмалар компанияси ва унинг ITE компанияларигуруҳидаги ҳамкорлари. Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш бўйича давлат қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» Акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги анъанавий тарзда расмий кўмак кўрсатмоқда.

Кўпроқ янгиликлар