Меҳмонхонадан санъат асарини ўғирлаган таиландлик амалдор истеъфога чиқди

Жамият 31 Январь 2017 3128
Фото Citizen Kane

Таиланд Савдо вазирлиги раҳбари ўринбосари 60 ёшли Супхат Саквандикул Киото меҳмонхонаси (Япония) камералари унинг қимматбаҳо санъат асарини ўғирлаганини қайд этганидан кейин истеъфога чиқиш учун ариза топширди. Истеъфога чиққан амалдор ўғирликни сарҳуш ҳолатда содир этганини тан олди. The Star шу ҳақида хабар берди. 

Япониядаги меҳмонхона ходимлари тахминий қиймати 125 долларга баҳоланган расмнинг йўқолгани ҳақида 2017 йилнинг январида маълум қилган эди. Полиция кузатув камераларини текширди ва Саквандикулнинг жиноят содир этганини аниқлади. У Японияга Таиланд ҳукумати топшириғи билан борганди. Амалдор қўлга олинди ва ўғирликда айбланди. У ўз айбига иқрор бўлди ва етказилган зарар учун меҳмонхонага компенсация тўлади. 

"Япониядаги ишларимни тугаллаганидан кейин университетдаги дўстларим билан учрашдим. Биз сарҳуш ҳолатда эдик, мен ўзим англамаган ҳолатда номақбул ҳаракатни амалга оширдим. Бундан жуда пушаймонман", - деди Супхат Саквандикул.

Савдо вазирлиги вакиллари суд иши давомида Саквандикулни идорадаги бошқа лавозимга ўтказишлари ҳақида маълум қилишди. Бундай баёнот мамлакат аҳолиси орасида катта муҳокамага сабаб бўлди - улар ҳукуматни айбдор амалдорларни ишдан бўшатмасликда айблашди. 

Кўпроқ янгиликлар