NASA қошидаги Ферми лабораторияси олимлари гамма-телескоп ёрдамида ўта оғир қора туйнукларга эга галактик ядролардан таралган нурланишни қайд қилишди. Нурланиш ердаги қурилмаларга тахминан 12 млрд йилда етиб келган.

Бу ҳақда лаборатория сайтида маълум қилинди. Улкан қора туйнукли 5 та галактика ядроси Катта портлаш юз бергандан кейин 1,4 млрд йил ўтиб шаклланган.

Таъкидланишича, бу олимлар олам ривожланишининг эрта босқичида бундай кучли объектларнинг вужудга келишини қайд қилишган биринчи ҳолатдир.