Нетаньяху Эронни БМТ резолюциясини бузишда айблади

Жаҳон 31 Январь 2017 3694

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ҳукуматини БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини "қасддан бузиш"да айблади. Исроил бош вазири Теҳроннинг ўрта масофаларга уча оладиган ракета синовларини ўтказганига шундай баҳо берди. БМТ ХК резолюциясига кўра, Эрон баллистик ракеталар синовини ўтказиши мумкин эмас. Расмий Теҳрон бунга жавобан, ядро каллакларига эга эмаслигини айтади. 

Нетаньяхунинг баёнот беришича, у АҚШ президенти Дональд Трамп билан февраль ойида ўтказажак учрашувида Эронга нисбатан санкцияларни тиклаш имкониятларини муҳокама қилади. "Эрон агрессияси жавобсиз қолмаслиги керак", - деган Исроил ҳукумати раҳбари. 

Аввалроқ, қатор ОАВ Пентагон вакилига таянган ҳолда хабар беришича, 29 январь куни Эрон ўрта масофага уча оладиган ракетани синовдан ўтказган. У Теҳрондан 225 км шарқдаги полигондан ҳавога кўтарилган. 

АҚШ маъмуриятидаги манбаларнинг журналистларга маълум қилишича, синов муваффақиятли бўлмаган, ракета нишонга етмасдан қулаб тушган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар