Нурсултон Назарбоевнинг халққа махсус мурожаати бугун кечқурун эълон қилинади

Жаҳон 31 Январь 2017 6462

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 30 январь куни кечқурун мамлакат телеканаллари орқали махсус чиқиш қилди. Унинг мурожаати матни 31 январь оқшомида эълон қилинади.

Нурсултон Назарбоев сўнгги бор 25 январь куни халққа махсус мурожаат билан чиқиш қилганди.

Телеканаллар орқали қилган чиқиши чоғида, Қозоғистон президенти мамлакатда кутилаётган конституциявий ислоҳот, жумладан, ҳокимият тақсимоти ҳақида гапирган.

«25 йил давомида биз икки модернизацияни амалга оширдик. Биринчиси — бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган буткул янги давлатнинг яралиши. Иккинчиси —«Стратегия—2050» лойиҳаси амалга оширилиши ва пойтахт Остонанинг барпо этилиши.

Бугун дунёда технологик йўналишда юз бераётган туб ўзгаришлар иқтисодий ўсишнинг янги моделига ўтишни талаб қилмоқда. Шу сабабли халққа мурожаатим Қозоғистоннинг учинчи модернизациясига бағишланади. Бизнинг вазифамиз — мамлакатнинг янги шароитлардаги глобал рақобатбардошлилигини таъминлаш», — дея таъкидлаган президент.

У давлатнинг сиёсий модернизацияси ва янги технологик модернизация бир-бирини тўлдириши ва мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланиши учун хизмат қилишини билдирган.

Президентнинг айтишича, мамлакат фақат шу тариқа «Стратегия—2050» лойиҳасининг асосий мақсади — Қозоғистоннинг дунёнинг энг ривожланган 30 давлати қаторига киришига эришиши мумкин.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар