Олий судда Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

Жамият 31 Январь 2017 4287

Ўзбекистон Республикаси Олий судида мустақил мамлакатимиз асосчиси Ислом Каримов таваллуди санаси муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан Олий суд раиси Ш. Газиев, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори, профессор А.Саидов, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси раисининг ўринбосари У.Мингбоев ва бошқалар халқимизнинг атоқли фарзанди Ислом Каримовнинг давлат ва сиёсат арбоби сифатидаги кенг қамровли фаолияти, амалга оширган ишларини алоҳида эътироф этишди. 

Тадбирда таъкидланганидек, Ислом Каримов мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз манфаати йўлида амалга оширган эзгу ишлари, ислоҳотларининг қадри йиллар давомида ошиб бораверади. Шу маънода давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори халқимиз кўнглидаги ниятнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, замонавий Ўзбекистоннинг тарихи – бу мамлакатимизнинг ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида Ислом Каримов раҳнамолигида олиб борилган ўта мураккаб ва оғир курашлар тарихидир. Биринчи Президентимиз ҳақли равишда демократик талаблар ва халқаро мезонларга тўлиқ жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий муаллифи эди. 

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, судья ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар соҳадаги ишлар самараси ошишига замин яратди.

Энг муҳими, соҳадаги ишлар бугунги кунда изчил давом эттирилиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар рўёбга чиқарилаётир. Бу келгусида судлар фаолиятини янада такомиллаштириб, суд-ҳуқуқ тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади ва аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.

Олимжон Ўсаров, 
Олий суд Ахборот хизмати раҳбари

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар