Россиялик эксперт Ўзбекистондаги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини юксак баҳолади

Ўзбекистон 31 Январь 2017 2927

31 январь куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий инклюзия: болалар ижтимоийлашувидаги янги йўналишлар" мавзуидаги Халқаро конференцияга старт берилди. Унда давлат ва нодавлат органлар вакиллари билан бир қаторда етакчи хорижий экспертлар ҳам иштирок этишди. 

Kun.uz нашри мухбири Бутунроссия Тикловчи медиация ассоциацияси раиси (Москва), "Суд-ҳуқуқий ислоҳот" Маркази президенти Максудов Рустем Рамзиевичнинг бугунги тадбир борасидаги фикрлари билан қизиқди.

"Ўйлайманки, бугунги тадбир жуда муҳим аҳамиятга эга. Фикримча, бу турли инновациялар ва бугунги дунёда мавжуд тажрибаларга Ўзбекистоннинг жавобидир. Шу билан бирга у Ўзбекистондаги болалар ва оилаларнинг ҳаётини янада яхшилашга йўналтирилган. Бунда тажрибанинг қандай қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади. 

Ғарб мамлакатлари, ривожланган давлатлар ва умуман дунё мамлакатлари бир-бирининг тажрибасидан фойдаланади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тажрибани ҳаётга тадбиқ этишда мазкур жамоалар аҳоли ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши лозим. 

Шунингдек дунё тажрибасини тадбиқ этиш ва уни ривожлантиришда ўзаро ишонч ва сабр-қаноат ҳам жуда муҳим. Буюк мутафаккир Алишер Навоий айтганидек, "Сабрли инсон япроқдан ипак, атиргулдан эса асал яратишга қодир". 

Лола Исламовна Каримова раҳбарлиги остидаги марказ мазкур тажрибани республика кўламида қўллашда кўмак беради. Мен бугун ана шу марказда бўлишга муваффақ бўлдим ва бу жаҳон миқёсидаги тажриба деб ҳисоблайман, МДҲ давлатлари орасидаги энг яхши тажриба деса ҳам бўлади. У ердаги инсонлар, юқори технологиялар - барча-барчаси бизда катта қизиқиш уйғотди. Марказ фаолиятига ёндашув - юксак даражада", - деди Р.Р.Максудов.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар