Рублнинг 20 фоизга мустаҳкамланиши техник тузатиш ҳисобланади

Иқтисодиёт 31 Январь 2017 11125
Фото: RIA

2017 йил бошида Россия рублининг долларга нисбатан 20 фоизга мустаҳкамланиши техник тузатиш ҳисобланади. Бундай ҳолат 2014-15 йилларда миллий валюта қадрсизланганидан сўнг ҳам кузатилган. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети экспертлари шу ҳақда ёзмоқда.
 
«Агар рублнинг сўнгги 3 йилда нефть нархлари ўсиш кўрсаткичларидан чекинишини таҳлил қилсак, унинг қадрсизланиш ва мустаҳкамланиш томонига 10 фоизлик йўлакдан чиқмаганини кўрамиз», — деб ёзган РИУ банк иши кафедраси доценти Денис Домащенко.

Унинг фикрича, рубль жорий мустаҳкамланиш чегараларига яқин. «Нефть бозорининг ҳозирги салбий ҳолатида мустаҳкам рубль Россия хом ашё экспортчиларига фойдали эмас», — дейди эксперт. У Россия банкига валюта интервенциялари амалиётига қайтиш бўйича босимнинг катта эҳтимолини эътироф этади. Ҳукумат бошқарилувчи курсда федерал бюджет параметрларини осонлик билан тахмин қила олади, бироқ иқтисодиёт учун валюта йўлаги сиёсати кўпроқ зарарлидир, деган фикрни билдиради Домащенко.

Аввалроқ, 31 январь куни «Коммерсантъ» нашри Россия молия вазирлигининг рубль курси хусусидаги қарашини маълум қилган эди. Унга кўра, вазирлик рубль курсини асоссиз баланд деб ҳисоблаб, уни 10 фоизга қадрсизлантиришни таклиф қилган. Шу куни Bloomberg агентлиги, АҚШ Россияга нисбатан санкцияларини бекор қилса, рубль курси 5-10 фоизгача мустаҳкамланишини айтганди. 

Кўпроқ янгиликлар