Шаҳрисабзда Ислом Каримов ёдига бағишланган «Хотира кечаси» ўтказилди

Жамият 31 Январь 2017 4949

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз туман кенгаши ҳамда туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 30 январь куни тумандаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Каримов таваллуд кунига бағишлаб «Хотира кечаси» ўтказилди.

Биз биламизки, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ватанимизнинг мустабит тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк йўлбошчимиз оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. Ислом Каримов олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида, халқимиз қалбида учмас из қолдиради. Жаҳон миқёсида катта ҳурмат, обрўга сазовар шахс ва арбоб сифатида танилди.

«Хотира кечаси» да тумандаги 16 та умумий ўрта таълим мактаби педагоглари 4 та шарт бўйича баҳслашишди. Унда Ислом Каримовга мусиқий композиция асосида буюк давлат арбоби сифатида таъриф берилди, уни асарлари номини санаб ўтилди, «Юксак маънавият-енгилмас куч» асари асосида саволларга жавоб берилди, Ислом Каримовга бағишланган ўз ижодларидан намуна шеърлар ёддан ўқиб берилди, эркин мавзуда қўшиқ ёки рақс ижро этилди.

Иштирок этган барча таълим муассасалари ҳам Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигига қўшган ҳиссаси, у кишининг сермазмун ҳаёти ва фаолиятининг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлигини саҳна кўриниш орқали намоён этишди. Тадбирда фаол иштирок этган 1 ДИМИ,7 ДИМИ, 4 , 27 ,74 ,78 ,83 , 88 ,100-умумий ўрта таълим мактаб жамоалари туман кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Тадбирда «Туркистон» газетаси бош муҳаррири Ф.Каримов, Шаҳрисабз туман хокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Раҳмонова, туман маънавият-тарғибот маркази бўлими раҳбари Ш.Тоғаева, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Юлдошевлар ва тармоқ касаба уюшма ташкилотлари иштирок этишди ва сўзга чиқишди.

 

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3253 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36518 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46524 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83827 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 678 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 1979 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4114 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1314 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 571 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1197 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар