NASA Сатурн сайёраси ҳалқалари тасвирланган жуда ҳам тиниқ фотосуратларни тақдим этди. Улар рекорд масофа – 56 минг километр узоқликдан олинган. Кадрлар «Кассини» (Cassini) фазовий қурилмасидан жўнатилди.

«Кассини» ўз миссияси давомида аввал ҳам бу объектларни кузатганди, бироқ бир пикселга 550 метр кенгликка эга суратлар «майда» деталларни ҳам кўриш имконини берди. NASA реактив ҳаракат лабораториясининг маълум қилишича, фотосуратлар олимларга илк бор Сатурн йўлдошлари тортишиш кучига таъсир кўрсатувчи ҳалқаларнинг «тозаланган» қисмлари - «похолпоя» ва «пропеллерларни» ўрганиш имконини беради.

«Кассини» сайёралараро станцияси 1997 йилдан бери коинотда. У етти йил ўтиб Сатурн орбитасига чиққан. NASA маълумотларига кўра, қурилма яна 20 маротаба ўзининг охиргидан аввалги миссияси доирасида орбитал манёврларни амалга ошириши лозим. Агентликдаги жамоа аъзолари сўзларига кўра, камералар келаси сафар Сатурнга яқин бўлган ҳалқаларга қаратилади.

Сатурн ҳалқалари ичидаги «пропеллерлар». Фото ва белгилар NASA
Сатурн ҳалқасидаги зичлик тўлқинлари. Фото NASA