Бугун 31 январь куни пойтахтимиздаги ""International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида "Ижтимоий инклюзия: болалар ижтимоийлашувидаги янги йўналишлар" мавзуидаги Халқаро конференция ўзи ишини бошлади. 

Халқаро миқёсдаги мазкур тадбир ўн учинчи марта ўтказилмоқда. Бугунги конференция мақсади - давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шерикчилигини фаоллаштириш ва инновацион технологиялар асосида ижтимоий инклюзия стартегиясини такомиллаштиришдан иборат. 

Ижтимоий инклюзия масаласи бугунги кундаги долзарб масалалардан биридир. 

Имконияти чекланган ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг жамиятга қўшилишларини таъминлаш уларнинг барқарорлик ва муносиб келажакка эга бўлишларида муҳим таркибий қисм ҳисобланади. 

Хатар гуруҳидаги болаларнинг жамиятга муваффақиятли интеграцияси жамият ижтимоий сиёсатининг ривожланиш даражасидаги аҳамиятли кўрсаткичлардандир. 

Конференцияда "Sen yolg'iz emassan" республика болалар жамоатчилик жамғармаси (РЖБЖ) ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИИМ) Васийлик кенгашининг раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий инклюзияга бағишланган маъруза билан чиқиш қилди. Маърузада ушбу хайрия ташкилоти ва марказ ишининг таҳлили ҳамда улар фаолиятидаги статистик маълумотлар келтирилди. 

Бундан ташқари, бир қатор хорижий давлатлар экспертлари мазкур йўналиш бўйича чиқиш қилиб, ўзларининг тилак ва таклифларини билдиришди.