Трамп фармонини бажаришдан бош тортган АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчисини ишдан бўшатди

Жаҳон 31 Январь 2017 19517

АҚШ президенти Дональд Трамп бош прокурор вазифасини бажарувчи – адлия вазирлиги раҳбари Салли Йейтсни ишдан бўшатди. У муҳожирлик ҳақидаги фармонни бажаришдан бош тортган, деб хабар берди Оқ уй.

Маҳкамага Виргиния штатининг Шарқий округ бўйича прокурори Дана Боенте раҳбарлик қиладиган бўлди.

"Бош прокурор вазифасини бажарувчи Салли Йейтс Қўшма Штатлар фуқароларини ҳимоя қилишга йўналтирилган қонуний буйруқни бажаришдан бош тортиб адлия вазирлигига хиёнат қилди", - дейилади Оқ уй баёнотида.

Маъмурият Йейтс аввалги президент Барак Обама жамоасида ишлаганини ҳам эслатиб ўтган.

"Йейтс хоним – Обама томонидан лавозимга тайинланган бўлиб, у чегаралар ва ноқонуний муҳожирлик бўйича жуда ҳам кучсиз позицияга эга", - дея маълум қилишган Оқ уйда.

"Мамлакатимиз ҳимоясига жиддий киришадиган вақт келди. Еттита хавфли жойдан келувчи кишиларни кучайтирилган тартибда танлаш – бу энг сўнгги чора. Бу яхши ўйланган қадам ҳамда мамлакатимизни ҳимоя қилишга керак", - дея қўшимча қилишган Трамп маъмуриятида.

Боенте вазирликни Жеффа Сешнс номзоди бош прокурор этиб тасдиқланмагунга қадар бошқаради, деб аниқлик киритилган Оқ уйда.

Аввалроқ АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчи Салли Йейтс адлия вазирлиги юристларига судда Трампнинг муҳожирлик бўйича фармонини ҳимоя қилмасликка буйруқ берди.

"Айни дамга қадар мени ижро фармони қонуний эканига ишонтира олишмади", - дея ёзган Йейтс вазирлик амалдорларига йўлланган меморандумда.

Салли Йейтс янги президент инаугурациясидан сўнг ўз лавозимини вақтинча сақлаб қолганди. Тахминларга кўра, у АҚШ бош прокурори вазифасини Дональд Трамп истаган номзод маъқуллангунга қадар бошқариши лозим эди.

Аввалроқ Трамп “Мамлакатнинг хорижий террорчилар кириб келишидан ҳимояси тўғрисида”ги фармони билан мамлакатга 90 кун давомида Эрон, Ироқ, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқаролари кириб келишини тақиқлаб қўйди. Ҳужжат шунингдек барча қочқинларни қабул қилишни 120 кунга тўхтатиб туриш ҳамда Суриялик қочқинларни қабул қилишни номаълум муддатга қолдиришни ҳам назарда тутади. 

Ҳужжат америкаликлар орасида катта норозиликка сабаб бўлди. Хусусан, фармонга қарши даъво аризалари Вашингтон, Виргиния, Калифорния, Нью-Йорк ва Массачусетс штатларида берилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар