Трампнинг фармони хорижлик спортчиларнинг АҚШдаги иштирокларига таъсир қилмайди

Спорт 31 Январь 2017 2276

АҚШ ҳукумати мамлакатнинг Миллий олипия қўмитасига (МОҚ) Дональд Трампнинг охирги фармонлари хорижлик спортчиларнинг АҚШ ҳудудида ўтказиладиган мусобақалардаги иштирокига таъсир қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Охирги кунларда Трамп иммиграция сиёсатини қатъийлаштирувчи бир қатор фармонларни имзолади. Улардан бирига кўра, Ироқ, Эрон, Сурия, Судан, Яман, Ливия ва Сомали фуқароларининг АҚШга 90 кунга кириши тақиқланади.

Баёнотда айтилишича, МОҚ ва ҳукумат спортчилар ва расмий шахсларга АҚШдаги халқаро мусобақаларга "тезроқ кириш" дастурини жорий қилиш бўйича биргаликда иш бошлаган.

Аввалроқ Миллий баскетбол уюшмаси АҚШ Давлат департаментига АҚШнинг янги миграция сиёсати баскетбол лигаси ўйинчиларига қандай таъсир қилишини тушунтириб бериш илтимоси билан мурожаат қилганди. 

Кўпроқ янгиликлар