Ўзбекистонда лимон ва ёнғоқ ҳосилдорлиги оширилади

Иқтисодиёт 31 Январь 2017 18119

Тошкент давлат аграр университетида «Ўзбекистонда ресурстежамкор, илғор агротехнологияларни қўллаб лимон, ёнғоқ ва ёнғоқ мевали ўсимликлар кўчатларини етиштириш, плантациялар барпо қилиш: муаммолар ва ечимлар» мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унда жаҳонда лимон, ёнғоқ ва ёнғоқ мевалар истеъмолига талаб ошганлиги, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш борасида Тошкент давлат аграр университети олимлари кенг қамровли илмий-тадқиқот олиб бораётгани қайд этилди.

Ушбу йўналишда университет олимлари Ўзбекистон ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Республика манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти каби муассасалар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда бодомзорлар барпо қилиш ва парваришлаш бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилиб, уларнинг натижалари амалиётга жорий этилмоқда.

Хандон пистанинг маҳаллий нав ва шакллари плантация шароитида ўсиш ва ривожланиши, меванинг сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги селексион баҳоланиб, лалми ҳудудларда плантациялар барпо этиш чоралари кўрилмоқда.

Ўсимликшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари тупроқ-иқлим шароитига кўра илк бор ерёнғоқ экинидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологиясини такомиллаштирмоқда.

Семинарда келгусида лимон, ёнғоқ, писта етиштиришнинг ресурстежамкор технологияларини ривожлантириш, кенг плантациялар барпо этиш, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш чораларини янада кенгайтириш борасида келишиб олинди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53636 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4877 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 109332 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10555 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20903 Ўзбекистон
«Тоттенҳэм» ёздаги илк хариди ҳақида эълон қилди
10:50 6 Спорт
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
10:40 403 Жамият
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 679 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 342 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 665 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар