Видео: Кенгуру велосипедчи устидан сакраб ўтиб кетди

Жамият 31 Январь 2017 7331

Австралияда яшовчи британиялик Жеймс Робертс кенгуру велосипедчининг устидан сакраб ўтиб кетганини тасвирга туширди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар берди.

Эркак ўз танишлари билан велосипедда сайрга чиққан. Унинг юкхонасида ўрнатилган камера ортидан келаётган Аделаида шаҳри фуқароси Майкл Бландни видеога олди.

Кутилмаганда буталар орасида кенгуру отилиб чиқиб, велосипедчи бошидан сакраб ўтган ҳамда бошқа томонга чопиб кетган. Бланд бошини бироз эгишга муваффақ бўлди, бироқ тўхтамади ва ҳаракатланишда давом этди.

Робертс эса ёзувни Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирган. 

Кўпроқ янгиликлар