Жонсон Трампнинг муҳожирлар бўйича сиёсатига муносабат билдирди

Жаҳон 31 Январь 2017 5344

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг 7 мамлакат фуқаролари ўз мамлакатига киришини тақиқловчи фармонини имзолаш орқали кўпчиликда ташвиш уйғотгани ҳақида гапирди.

Sky News хабарига кўра, британиялик вазир Трампнинг миграцион сиёсатини «фавқулодда баҳсли» деб атаган.

Шу билан биргаликда у Қўшма штатлар томонидан қўлланган чоралар Буюк Британия фуқаролигига эга кишиларга тааллуқли бўлмаслиги ва улар бу давлатга ташрифида муаммога дуч келмаслигини қайд этиб ўтган.

Дональд Трамп 27 январь куни АҚШга қочоқларнинг киришини чеклаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Фармонга мувофиқ, барча қочоқларни қабул қилиш тўрт ойга тўхтатилади. Бундан ташқари, фармон Ироқ, Сурия, Эрон, Судан, Ливия, Сомали ва Яманнинг ҳатто АҚШ визасига эга фуқароларига мамлакатга киришни уч ойга тақиқлайди. Чеклов «грин-карта» эгаларига — яъни, АҚШда расман яшаш ва ишлаш учун гувоҳномага эгаларга ҳам тааллуқли. Энди «грин-карта»нинг мавжудлиги номлари санаб ўтилган мамлакатлардан келганларнинг АҚШ ҳудудига киритилишига асос бўла олмайди. Трамп мазкур фармон террорчиликка қарши кураш учун зарурлигини таъкидлаган.

Одатдаги амалиётдан фарқли равишда, бу ҳужжат Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокисиз тайёрланган — вазирлик вакиллари одатда ижро ҳокимияти учун фармон ва қонунлар ижроси бўйича йўриқнома тайёрлаб берарди. Бундан ташқари, чегара хизматига масъул ҳисобланган вазирлик ҳам фармон матни билан фақат ҳужжат имзоланаётган кунда танишишга муваффақ бўлган.

Чегара хизмати чеклов айнан қайси мамлакатларнинг фуқароларига дахл қилишини дастлаб билмаган. Ҳужжатда мамлакатларнинг номи кўрсатилмаган: у Обама маъмуриятининг визасиз киришни чеклаш тўғрисидаги низоми билан тасдиқланган мамлакатлар рўйхатига ҳавола беради (мазкур низомга мувофиқ, номлари кўрсатилган мамлакатларда бўлган хорижликлар ҳам АҚШга визасиз кира олмайди).

Дастлаб вазирлик ходимлари фармон «грин-карта»си борларга таъсир қилмайди, деган фикрга келган; бу ҳақдаги тегишли маълумотномалар аэропортларга йўлланган. Бироқ кўп ўтмай Оқ уй «грин-карта» эгаларининг АҚШга киритилиши масаласи индивидуал тарзда ҳал этилиши лозим, деб туриб олган.

28 январь куни Америка ҳукумати Трампнинг кўрсатмасини бажаришга киришди. Президент фармонида кўрсатилган мамлакатлардан келаётганларни аэропортларда қўлга олиш бошланди. The New York Times’нинг ҳисоб-китобига кўра, биринчи куни Кеннеди аэропорти ва мамлакатнинг бошқа халқаро аэропортларида 200 нафарга яқин одам қўлга олинган. Reuters’нинг хабар беришича, Қоҳира аэропортидаги авиакомпанияларга фармонда кўрсатилган мамлакатларнинг фуқароларини АҚШга олиб кетиш тақиқланган — уларнинг визаси ёки «грин-картаси» бўлса ҳам.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар