Швейцария ташқи ишлар вазирлиги Ироқ, Эрон, Сурия, Ливия, Судан, Сомали ва Яман фуқаролигига эга швейцарияликлар АҚШга кириш учун амалдаги визалари мавжуд бўлса, бу мамлакатга муаммосиз кира оладилар, деб маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Иккита фуқаролиги бор ҳамда Ироқ, Эрон, Сурия, Ливия, Судан, Сомали ва Яман фуқаролари бўлган швейцарияликларга уларнинг Швейцария паспортларида амалдаги АҚШ визаси бўлса, яна АҚШга бориш рухсат этилади ва бу қарор зудлик билан кучга киради", дейилган хабарда.