АПЛнинг 23-турида «Ливерпуль» «Челси»ни қабул қилди. «Энфилд» ўйингоҳидаги учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Ўйиннинг 24-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Давид Луис ҳисобни очди, «Ливерпуль» эса 57-дақиқада Жоржиньо Вейналдумнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада Диего Коста «Челси»га ғалаба келтириши мумкин эди, аммо мерсисайдликлар жамоаси дарвозабони Симон Миньоле унинг пенальти зарбасини қайтарди.

Эндиликда «Челси» 56 очкоси билан турнир жадвалини бошқаришда давом этмоқда. «Ливерпуль» эса 46 очко билан тўртинчи ўринга жойлашган.

Ливерпуль – Челси 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 24 Давид Луиз, 1:1 – 57 Вейналдум.
Ливерпуль – Миньоле, Клайн, Матип, Ловрен, Милнер, Вейналдум, Хендерсон, Джан, Лаллана (Ориги, 90), Фирмино, Коутиньо (Мане, 75).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес, Канте, Матич, Алонсо, Виллиан (Фабрегас, 83), Диего Коста (Батшуайи, 90), Азар (Педро, 72).
Огоҳлантиришлар: Хендерсон (45), Милнер (59), Виллиан (79).