Apple 2017 молиявий йил биринчи чорагининг молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Корпорация томонидан чоп этилган ҳисоботга кўра,  чорак даромади 78,4 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса 2016 йилнинг худди шу давридагидан 3,3 баробар кўпдир. 

"Олма" ишлаб чиқарувчиси iPhone сотувлари ўсишини қайд этди. Шундай қилиб, компания таҳлилчилар тахмин қилган 76,3 миллион дона қурилма эмас, 78,3 миллион iPhone сотишга муваффақ бўлган. Кўрсаткич бир йилда 5 фоизга ошган. 

Манбада таъкидланишича, Apple сўнгги тақвимий йилда биринчи марта чорак даромадларининг ўсиши ҳақида эълон қилган.