Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақидаги режани пайшанба, 2 февраль куни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Хабарга кўра, консерватор депутат Мария Миллер парламентга Британияда яшовчи ЕИ фуқаролари Brexit’дан сўнг қандай ҳуқуққа эга бўлишлари борасида маълумот тақдим этишни талаб қилди.

«Сиз ва парламентга ҳужжат эртага (2 февраль. — таҳ.) тақдим этилишини маълум қиламан», - дея жавоб берди Мэй.

Аввалроқ Британия парламентига Brexit жараёни бошланиши ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилганди.