АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик сиёсати хато ва Буюк Британияда қўлланилмайди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик бош вазири Тереза Мэй Британия парламентида маълум қилди.

"Президент Трамп томонидан олиб борилаётган сиёсатга келсак, бу ҳукуматнинг позицияси у хато эканидан далолат. Биз бундай қилмаган бўлардик. Мен олти йил давомида ички ишлар вазири бўлиб ишлаб, ҳеч қачон бундай амалиётдан фойдаланмаганман. Бизнинг ўйлашимизча, у нотўғридир", - деди у.

"Ҳукумат иши кўчаларда норозилик намойишлари ўтказишдан иборат эмас. Ҳукумат иши Британия фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш ва бу биз қилган нарсадир", - деган Мэй мухолиф Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбиннинг танқидига жавоб берар экан. У ҳукумат раҳбарини Америка президентини кучсиз танқид қилгани сабаб қоралади. "У норозилик намойишига бошчилик қилиши мумкин, мен эса мамлакатни бошқараман", - дея қўшимча қилди Мэй.

Шунингдек, Британия вазирлар маҳкамаси раиси ўзининг АҚШга ташрифи якунларидан кўнгли тўлганини ҳам таъкидлаб ўтди. У Бирлашган Қиролликнинг "энг муҳим иттифоқдоши билан муносабатларни мустаҳкамлашдан хурсанд" бўлганини айтди.