Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон мамлакат баллистик ракета синовини ўтказганини тасдиқлади.

«Мудофаа вазири Эрон томонидан янги ракета синовдан ўтказилганини тасдиқлайди», - дея Эроннинг Tasnim агентлиги хабаридан иқтибос келтирган РИА Новости.

Аввалроқ бир қатор ОАВ Эрон якшанба, 29 январь куни Семнан шаҳри яқинида баллистик ракета синовини ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатганди.