Филиппин адлия вазири Виталиано Агирре ҳуқуқ ҳимоячиларининг мамлакат полициясини инсониятга қарши жиноят содир этаётганликдаги айбловини рад этди ва жиноятчиларни одам деб ҳисоблаб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Филиппиннинг гиёҳвандфурушликка қарши кураш доирасида ҳимоясиз одамларни ўлдириш бўйича позициясини қоралаган ва бу қотилликлар инсониятга қарши жиноятлар ҳисобланишини айтган.  

"Жиноятчилар, наркобаронлар, наркодилерлар – одам эмас. Инсоният эмас", деб айтган Агирре. "Бошқача айтганда, сиз бу наркобаронлар, гиёҳвандлар, гиёҳванд модда тарқатувчилар билан курашаётганингизда қанақасига бошқача бўлиши мумкин? Сиз уларни одам деб ҳисоблайсизми? Мен – йўқ", деб қўшимча қилган вазир.  

БМТ маълумотларига кўра, Филиппин президенти Родриго Дутерте ҳокимият тепасига 2016 йил 30 июнда келгандан бери мамлакатда гиёҳванфурушликка алоқадор бўлган 6 мингдан кўпроқ одам ўлдирилган. Дунё ҳамжамияти Филиппин ҳукуматининг бундай кураш чораларини бир неча бор танқид қилган.