Германия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ҳессен федерал ерида террорчилик гуруҳи аъзоларини қидиришга йўналтирилган махсус амалиёт ўтказмоқда. Бу ҳақда Bild газетаси хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, амалиёт маҳаллий вақт билан 4:00да бошланган (Тошкент вақти билан 8:00). Полициячилар Франкфурт-Майн, Оффенбах ва Висбадендаги 45та объектда тинтув ўтказмоқда. Амалиёт масжидлар, шахсий уйлар ва офислар ўтаётгани ҳам хабар қилинди.

Аввалроқ Берлинда ИШИД аъзоси деб тахмин қилинаётган уч нафар шахс қўлга олингани ҳақида хабар бергандик. Қўлга олинганлар икки нафари Берлинда истиқомат қилиши, учинчи шахс эса Туркия фуқароси эканлигини айтилган. Амалиёт давомида Берлин марказидаги рождество ярмаркасига ҳужум уюштиришни ташкиллаштирган террорчи Анис Амри бориб турган Моабит тумандаги масжидда ҳам тинтувлар ўтказилди. Берлин прокуратураси давлат хавфсизлигига таҳдид уйғотувчи жиноятларга тайёргарлик кўришда гумон қилиш бўйича иш қўзғатди.