Хитой миллатига мансуб канадалик миллиардер Сяо Цзяньхуа Ҳонгконгга ташрифи вақтида ушланди, деб хабар бермоқда New York Times газетаси.

Нашр маълумотларига кўра, 45 ёшли тадбиркор 27 январда The Four Seasons меҳмонхонасидаги хонасидан олиб чиқилиб, Хитой ҳудудига олиб кетилган.

Таъкидланишича, Tomorrow Group компаниясининг асосчиси бўлган Цзяньхуа Антигуа давлати дипломатик паспортига ҳам эга.

29 январда миллиардернинг оиласига у хавфсизликда экани маълум қилинган ва шу сабабли унинг йўқолгани ҳақидаги ариза қайтариб олинган.