«Райо Вальекано» мухлислари «Бетис»дан украиналик футболчи Роман Зозулянинг ижарага олинишига қаттиқ қарши чиқишди ва ўз сўзларини ўтказа олишди. La Voz de Galicia нашрининг «Бетис» директори Мигель Торресильяга асосланиб хабар қилишича, ижара келишуви мухлислар қаршилиги туфайли амалга ошмади.

«Райо Вальекано» ультраси Зозулянинг сиёсий қарашлари туфайли норозилик намойишлари ўтказишди. Бугунги машғулотлар вақтида «Вальекас – нацистлар учун эмас» ёзуви туширилган баннер осилганди.

Машғулотдан кейин футболчи базани орқа эшикдан тарк этишга мажбур бўлган.

27 ёшли футболчи ҳақоратлар ва таҳдидлар нишонига айланди ва у севильяликлар клубига қайтариб юборилди.

1 февраль куни Зозуля «Райо Вальекано» аъзосига айланганди. Энди у «Бетис»га қайтса ҳам мавсум охиригача ўйнай олмайди, чунки жамоа уни қайта заявка қилишга улгурмади.

Роман Примерада 6 учрашув ўтказди. «Райо Вальекано» Сегундада 17-ўринда бормоқда.

27 ёшли бу футболчи 2015 йилда мамлакат жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида Украина армиясига ёрдам берган. Футболчи Европа Лигаси финалида «Днепр» билан олган медалини аукционга қўйган ва унинг сотувидан тушган маблағни украиналик ҳарбийлар учун беришини маълум қилганди.