Daily Mail газетаси эгаси Жонатан Хармсворт (лорд Ротермир) нашр бош муҳаррири Пол Дейкрга, Дэвид Кэмерон уни “брексит” бўйича референдум вақтида ишдан бўшатишни таклиф қилгани ҳақида айтган, деб хабар берди Би-би-си.

Daily Mail референдумдан аввал ўз ўқувчиларини Британияни ЕИдан чиқишга фаол равишда чақирганди.

Би-би-си маълумотига кўра, ўша пайтдаги бош вазир Кэмерон Дейкрдан ўз қароргоҳидаги учрашув вақтида “вазиятни бироз юмшатиш” ҳақида шахсан сўраган. Суҳбат 2 февраль куни бўлиб ўтган, деб хабар топди Би-би-си’нинг Newsnight дастури. Бу Европа кенгаши раиси Дональд Туск Кэмерон билан Британиянинг ЕИдаги аъзолиги алоҳида шартлари бўйича келишуви батафсил маълумотларини ошкор этган куни рўй берган.

Дейкр 25 йил давомида евроскептик бўлгани ҳамда “брексит” бўйича ўз позициясини ўзгартирмаслигини айтган. Бош муҳаррир, унинг фикрича, Daily Mail ўқувчилари ҳам Британиянинг ЕИдан чиқишини қўллаб-қувватлаётганликларини қўшимча қилган.

Март ойи бошида эса парламентдаги манба Дейкрга бош вазир “брекситга” қарши бўлган Хармсвортни бош муҳаррирни ишдан бўшатиш лозимлигига ишонтирмоқчи бўлганини хабар қилган. Газета эгаси референдумдан сўнг бош муҳаррирга Кэмерон унга нисбатан босим ўтказишга ҳаракат қилганини айтди.

Баъзи бир таҳлилчиларнинг фикрича, Daily Mail’нинг “брексит”ни қўллаб-қувватлаш борасидаги кампанияси 23 июнь кунги референдум натижаларига катта таъсир кўрсатди.

Хармсворт вакили эса Кэмерон Дейкрни ишдан бўшатишга урингани борасидаги маълумотни тасдиқлагани ҳам, рад этгани ҳам йўқ.

Лорд Ротермирга кўплаб бош вазирлар у ёки бу муҳаррирни ишдан бўшатиш борасида босим ўтказишга ҳаракат қилишган, бироқ лорд Ротермир уларнинг муҳаррирлик сиёсатига аралашмайди, дея маълум қилди Хармсворт вакили.

Пол Дейкр эса бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

Ўз навбатида, собиқ бош вазир вакили Дэвид Кэмерон Daily Mail бош муҳаррири ким бўлишини шахсан ҳал қилиши ҳақидаги фикрга эга бўлмаганини маълум қилди

Матбуот котибининг эслатишича, Кэмерон Британиянинг ЕИдан чиқишини фаол равишда қўллаб-қувватлаган газета позициясига ошкора қарши чиққан. У ўз қарашларини Пол Дейкр ва лорд Ротермирга шахсан билдирган, деб қўшимча қилди собиқ бош вазир вакили.

Дэвид Кэмерон британияликлар ЕИдан чиқишга овоз беришса, ўз лавозимидан истеъфога чиқиш ҳақида ваъда берганди. У референдумдан сўнг ваъдасини бажарди. Қиролича Кэмерон истеъфосини 2016 йилнинг 13 июль куни қабул қилди.