Қозоғистонда ЗИЛ-117 автомобили сотувга қўйилди. Эълон муаллифининг айтишича, ушбу лимузиндан Собиқ иттифоқнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёвнинг марҳум рафиқаси Раиса Горбачёва фойдаланган. Бу ҳақда Kolesa.kz нашри хабар бермоқда

Автомобиль зирҳли ҳимояга эга эмас ва 1988 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда 3 минг км йўл босиб ўтган. Лимузин 7,7 литр ҳажмга эга бензинда ишловчи двигатель ва автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Сотувчининг таъкидлашича, автомобиль реставрация қилинмаган ва барча зарур ҳужжатларга эга.

Машина нархи 75 млн тангани (жорий курс бўйича 231 минг доллар) ташкил қилмоқда.