Литва сейми депутати Линас Бальсис Россиядан Калининград вилоятини қайтариб олиш таклифини билдирди, деб хабар қилмоқда Baltnews.lt.

Депутатнинг баёнотига кўра, «Калининграднинг вақти тугаган». Унинг фикрича, Калининград вилояти Россияга доимий мулк қилиб берилмаган. 

«Шундай дейилганди: Европада якуний тинчлик шартномаси имзоланмагунча СССР бошқарувига берилади», — деган депутат.

Унинг фикрича, мазкур ҳудудни қайтариб олиш билан Литва ёки ЕИ, ёхуд Вильнюс ва Брюсселдан бири шуғулланиши керак.

Бундан аввалроқ, Россия президенти Владимир Путиннинг баёнот беришича, иккинчи Жаҳон уруши натижаларини қайта кўриб чиқиш «Пандора қутиси» (Пандора ҳақидаги қадимги грек афсонасида бахтсизликлар қутиси)ни очади.

Шу билан бирга, Россияда Литва сейми депутатининг таклифига кескин жавоб қайтаришди. Россия Федерация кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари ўринбосари Владимир Жабаров литвалик депутат Линас Бальсисга дастлаб Вилен ўлкасини қайтариб беришни таклиф қилган. Шундан сўнг, Калининград вилоятини «қайтариш» ҳақида ўйлаб кўрса бўлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Аввал Россияга Вильнюс ўлкасини қайтаришсин?», — деган Жабаров.

Вилен ўлкаси даставвал Польша таркибига кирган, фашистлар Германияси ва СССР ўртасидаги Молотов-Риббентроп пакти натижасида СССР таркибига кирган. Кейинчалик, СССРдан Литвага тақдим этилган.