Украина БМТ Хавфсизлик кенгашида бугун, 1 февралдан бошлаб раислик қилади. Киев Россиядан ҳимоя учун ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишни режалаштирган. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко маълум қилди.

«Бугунги кундан бошлаб бизнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги ишимиз учун янги босқич – Украинанинг ХКда февралдаги раислиги бошланмоқда», - дея ёзган у Twitter’даги саҳифасида.

Президентнинг таъкидлашича, «Украинани Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш учун» барча имкониятдан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Украина БМТ Хавфсизлик кенгашига февраль ойи давомида раислик қилади, шундан сўнг у ўз жойини Буюк Британияга бўшатиб беради.