Россия президенти Владимир Путин 2 февраль куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ушбу мамлакат бош вазири Виктор Орбан билан учрашади ҳамда ўзаро ва халқаро масалалар хусусида суҳбатлашади.

"2 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Венгрияга ташрифини амалга оширади", дейилган Кремль сайтида.

Қайд этилишича, Путин ва Орбан Будапештда венгрияликлар бош вазири 2016 йилнинг февралида Москвага амалга оширган ташрифи давомида имзоланган келишувларнинг амалиёти хусусида ҳам гаплашади.