Samsung компанияси журналистларга ўзининг янги қурилмаси тақдимотига таклифномалар жўнатди. У Барселонада 26 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Mobile World Congress'да намойиш этилиши мумкин. Афтидан, Жанубий Корея компанияси янги Galaxy Tab S3 планшетини тақдим этади, деб ёзади CNET.

Фото: Samsung

Сизиб чиққан маълумотларга кўра, янги қурилма икки хилда чиқарилади - SIM-картани LTE-тармоқларига улаш имкони билан ҳамда бундай қулайлик бўлмайдиган қурилма.

Унинг дисплейи 9,6 дюймли диагоналга эга бўлиб, кенглиги 2048х1536 нуқтани ташкил этади. Қурилма 12 Мп.лик камера билан жиҳозланади.