АҚШнинг Калифорния штати Сан-Франциско шаҳри прокурори Деннис Эррера мамлакат президенти Дональд Трамп фармонига норозилигини билдириб судга мурожаат қилди. Трамп ноқонуний муҳожирларни ҳукуматга топширишдан бош тортаётган бошпана-шаҳарларга федерал бюджетдан молиявий ёрдам беришни чеклашни назарда тутувчи фармонга имзо чеккан эди. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда

АҚШ федерал иммиграция хизматларининг фаолиятига чеклов жорий қилган шаҳарлар «бошпана-шаҳар» деб аталади. 

Прокурор аризасида айтилишича, давлат раҳбарининг янги фармони АҚШ конституциясига киритилган 10-тузатишга зиддир. Унга кўра, федерал ҳукуматга тегишли бўлмаган ваколатлар штатлар ва мамлакат фуқаролари зиммасида қолади. 

Бундан ташқари, Дональд Трамп маҳаллий ҳукуматни бошпана-шаҳар сиёсати ва қонунчилигидан воз кечишга мажбурламоқда. 

Шу билан бирга, прокурорнинг қўшимча қилишича, бошпана-шаҳарлар сиёсати ноқонуний муҳожирларга депортация қилинишдан хавотир олмай, ўзларига маълум бўлган жиноят ҳақида хабар қилишига ва шаҳарнинг хавфсизлигини таъминлашда туртки беради. 

Оқ уй маъмурияти эса, муҳожирларнинг киришига тақиқнинг ҳаётга татбиқ этилишини «улкан муваффақият» деб баҳоламоқда.