Долларнинг асосий валюта-рақобатчиларига нисбатан қиймати чоршанба куни яхши келишувларни қидириш фонида ошди. Бу ҳолат АҚШ йигирма йиллик “кучли доллар” сиёсатига барҳам бермоқчилиги борасидаги гап-сўзларнинг ортиши туфайли Америка валютаси етти ҳафталик минимумга қадар тушганидан сўнг рўй берди. 

Доллар Тошкент вақти билан 10.53да иенага нисбатан 0,4 фоизга ўсиб, 113,260 иенани ташкил этди.

АҚШ валютаси сешанба куни президент Дональд Трамп ва унинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро Германия, Япония ва Хитойни танқид қилишиб, савдо шериклари ўз валюталари қийматини АҚШ зарарига нисбатан пасайтиришаётгани ҳақида айтиб ўтишди.

"Бошқа барча мамлакатлар пасайтириш билан ҳаёт кечиришади, - деди Трамп. – Хитой нима қилаётгани, Япония йиллар давомида нималар қилганини кўришингиз мумкин. Улар валюта бозори билан, бозор қийматини пасайтириш билан ўйнашмоқда, биз эса худди тентаклар жамоасидек ўтирибмиз", - деди Трамп.

Евро эса 0,08 фоизга пасайиб, 1,0787 АҚШ долларини ташкил қилди. Европа ягона валютаси қиймати сешанба куни Наварро Financial Times’га Германия “фавқулодда ўз асл қийматига эга бўлмаган” еврони АҚШ ва ЕИ бўйича шерикларига зарар тариқасида ишлаётганини айтгач, кўтарилди.