2016 йил якунларига кўра Туркия аҳолиси 2015 йилга нисбатан 1 млн 73 минг 818 кишига кўпайиб, 79 млн 814 минг 871 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Туркия статистика бошқармасида маълум қилинди.  

Ҳозирда Туркияда эркаклар 40,436 млн нафарни (50,2 фоиз), аёллар 39,771 млн (49,8 фоиз) нафарни ташкил қилмоқда.   

Туркияда аҳоли кўпайиши ўртача минг кишига 13,5 кишини ташкил қилган. 

Туркиянинг шаҳар аҳолиси бир йил ичида 2015 йилдаги 92,1 фоиздан 92,3 фоизгача ўсган.  

Туркиянинг 18,5 фоиз аҳолиси Истанбулда яшайди. Бу мегаполис аҳолиси сони 2017 йил 1 январда 14 млн 804 минг 115 кишини ташкил қилган.  

Энг кам аҳоли Тунжели вилоятида яшаб, 82 193 кишини ташкил қилади. 

Туркия аҳолисининг ўртача ёши 2016 йилда 31 ёшдан 31,4 ёшгача ўсган.

Туркияда аҳоли ўртача зичлиги бир квадрат километрга 104 кишини ташкил қилмоқда.