Туркия қуролли кучларида ҳозирда 362284 киши, жумладан 201 нафар генерал ва адмирал хизмат қилади, деб маълум қилинди Туркия қуролли кучлари бош штабида. 

Туркия армиясининг қуруқликдаги қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларида 25728 нафар катта ва кичик зобитлар, 64655 прапоршик, 47167 сержант, 16018 оддий аскар хизмат қилар экан.  

Туркия қуролли кучларининг Бош штаб ва мудофаа вазирлигида ишловчи фуқаролик персонали ва ходимлари билан умумий таркиби 401199 кишидан иборат.