Ўзбекистон ҳукумати такси маршруткалари учун замонавий минибасларни ишлаб чиқариш лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

"Минибаслар ишлаб чиқарувчи завод Самарқандда, хорижий ишлаб-чиқарувчи ҳамкорлигида ишга туширилиши мумкин", деб хабар қилган Sputnik Ўзбекистон мухбирига "Ўзавтосаноат"даги манба.

Айни дамда Ўзбекистон томони ушбу йўналишдаги қатор хорижий компаниялар имкониятларини ўрганмоқда.

"Ҳозирги вақтда хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Минибасларни ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа 2018 йилга келиб ишга туширилиши мумкин. Бу бизга шаҳарга яқин ва регионал йўналишлардаги такси ҳайдовчиларини сифатли техника билан таъминлаш имконини беради. Асосан 11 ва 18 ўринли минибасларни ишлаб чиқармоқчимиз, шунингдек, уларда тик туриб кетувчи йўловчилар учун ҳам жой ажратиш белгиланган", — дея таъкидлаган манба.

Самарқандда яқин тўрт йил ичида 300га яқин янги такси йўналишлари очилиши кутилмоқда.